Manzilimiz: 100076, Toshkent sh, M/Ashrafiy ko'chasi 1 muyulish, 9uy
Tel:+998 71 2918757 Elektron manzil: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в браузере должен быть включен Javascript.

 

 

 

 

 

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар

 

           2021 йил 01 январдан  бошлаб “O'ZENERGOINJINIRING” АЖда шартномаларни тузиш  Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги  Қонунида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

           Белгиланган тартибда Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланганидан кейин  2023 йил ва 2023 йилнинг 1,2,3,4  чораклари  учун харидлар жадвали ахборот порталида эълон қилинган. Жамият барча товарларни ҳамда иш ва хизматларни буюртмаларга  мувофиқ, “xarid.uzex.uz” веб-сайти хамда ахборот порталининг махсус платформаси – электрон дўкон, бошланғич баҳосини пасайтириш бўйича  аукцион ва энг яхши таклифларни танлаш  электрон платформадан фойдаланган ҳолда харид қилади. Тўғридан тўғри тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида  махсус ахборот  порталида жойлаштирилади.

             Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилишини текшириш натижасида 2023 йилнинг 3-чорагида тузилган шартномаларнинг умумий суммаси 1 300 796 893,32 сўмни ташкил этганлиги аниқланди. Шу жумладан: хом ашё ва материалларни  (товрларни)  сотиб олиш бўйича шартномалар суммаси 186 565 962,0 сум,  хизматлар бўйича 47 599 693,6 сум (бир шартнома бўйича қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисобланган қийматнинг юз бараваридан ошмайди). Тўғридан-тўғри тузилган  шартномалар суммаси 1 066 631 237,72 сум (асосан, бу 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91 сонли Узбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асоан бажариладиган лойихалар бўйча тузилган шартномалар, метрология ҳизматлари, автотраспорт таъминлаши ва ҳ.к.). Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар ва хизматларни харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953 сонли Қарорида назарда тутилган шартларга мувофиқ  ва ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчилардан ҳарид қилиш орқали амалга оширилади.

            Тўғридан тўғри харидлар натижасида тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида  махсус ахборот  порталида жойлаштирилади.

            2023 йил 3-чорак  жадвалида назарда тутилган айрим товарлар (ишлар ва хизматлар) харид қилинмади. Шу билан бирга, зарур бўлганлиги  туфайли (совун, пластик пакетлар, қоғоз салфеткалари, офис жиҳозлари учун қоғоз ва ҳ.к.)  харид қилинган. Ушбу харидлар 2023 йил режа жадвалга киритилган ва 2023 йилнинг 1 ва 2  чораклар жадвалида назарда тутилган.

© 2019-2022, "O'zenergoinjiniring" Aksiyadorlik jamiyati

Ma'lumotlardan foydalanish shartlari

100076, Toshket sh. M.Ashrafi, 1 muyulish,9 uy
Telefon: (+99891) 291-87-57
Faks: (+99871) 291-87-26
Elektron manzil: uzenergoeng@mail.ru
Маълумотлардан фойдаланилганда www.uzenergoeng.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Hozir saytda 46 mexmonlar va foydalanuvchilar yo'q